Энeргeтика Вазирлиги устувор йўналишларини бeлгилаб олди

Энергетика соҳасида минтақавий интеграция – ягона энергетика тизимининг ўта юкламали соатларидаги бошқарувини марказлаштирган ҳолда амалга оширилишига ёрдам беради. Бу ҳақда Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев Тошкент иқтисодий форумидаги тақдимоти чоғида қайд этди.

A. Ахмедхаджаев таъкидлаганидек, Марказий Осиё минтақасидаги бешта мамлакатнинг ҳамкорлиги сўнгги 5 йил ичида энергетика тизимларининг ҳамкорлиги ва интеграциясини мустаҳкамлаш учун ижобий туртки бўлди. Бу эса қўшма сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини беради.

Хусусан, Ўзбекистон мамлакат энергетика тизимини қўшни давлатлар билан боғлайдиган юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилишини давом эттириш ниятида.

Минтақавий энергетик ҳамкорлик Ўзбекистоннинг энергия хавфсизлигига эришиш ва ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича жорий ва узоқ муддатли режаларида ўз ролини ўйнайди. Бунда ишлаб чиқариш ҳажмлари 10 йилдан камроқ вақт ичида икки баробарга ортиши ва қайта тикланувчи энергия манбаларининг улуши 25 % гача ўсиши режалаштирилган.

Ислоҳотнинг навбатдаги босқичи “Ўзбекенерго” АЖ негизида учта корхона ташкил этилди. Шундан сўнг, ишлаб чиқариш, узатиш ва сотиш вазифалари алоҳида акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи марта хусусий инвесторлар учун ДХШ асосида электр энергияси ишлаб чиқаришни ривожлантириш имконияти яратилди. Энг яхши халқаро тажриба ва стандартларга асосланган лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиш учун мамлакат раҳбарияти Халқаро молия корпорацияси каби жаҳон молия институтларини жалб қилди. Унга кўра 1 ГВт қуёш энергияси ва 1,5 ГВт қувватдаги анъанавий станциялар учун тендерларни техник қўллаб-қувватланди. Осиё тараққиёт банки – 1 ГВт қуёш ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан – 1 ГВт шамол электр станциялари орқали электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича тендерлар амалга оширилмоқда.

Тақдимотда, шунингдек, энергетика соҳасида кадрлар сиёсати ишлаб чиқилишига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, “ACWA Power” ва “Air Products” компаниялари биргаликда Ширин энергетика коллежида кадрлар тайёрлаш салоҳиятини оширишга, ўқитувчи ва талабалар учун махсус ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишга сармоя киритмоқда.

Бундан ташқари, тахминан икки ҳафта олдин, Энергетика вазирлиги ва “Siemens” компанияси ўртасида апрель ойида қабул қилинган “Йўл харитаси” доирасида “Siemens” компанияси Тошкент давлат техника университети билан университет талабалари учун малака ошириш дастурлари тўғрисида ўзаро меморандум имзолади.

Тақдимотда, шунингдек, мамлакат раҳбарияти барқарор энергетика соҳасида, Ўзбекистон яшил энергетика ташаббусларини қандай бошқариши ва уларнинг устувор йўналишлари бўйича доимий иш олиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати