Элон Маск Тесла автомобиллари учун 47 километрли туннел қуради

SpaceX ва Tesla асосчиси, америкалик тадбиркор ва миллиардер Элон Маск Лас-Вегас остида 46,6 км узунликдаги туннел қуриш учун лицензия олди.

Британиянинг “Daily Mail” газетасининг ёзишича, бу ҳар соатда 57 минг йўловчини “Тесла” автомашиналарида казино ва шаҳар аеропорти ва “Raiders” футбол стадионига олиб бориш имконини беради.

SpaceX’s Boring шу йил бошида очилган Лас-Вегас конференция маркази остида Vegas Loop тизимининг кичикроқ версиясини ишга туширади.

Туннел 29 милялик тармоқ бўйлаб 51 та станцияни ўз ичига олади, уларнинг ҳар бири ишлаб чиқилишидан олдин алоҳида рухсатномалар билан тасдиқланиши керак.

Тизим босқичма-босқич қурилади, қурилишнинг дастлабки олти ойида 5-10 станция очилади ва ҳар йили 15-20 станция қуриб битказилади, деди Boring компанияси президенти Стив Девис.

Илон Маскнинг компанияси аеропортдан конгресс марказигача бўлган беш мил йўл тахминан 5 дақиқа давом этишини ва 10 долларга тушишини кутмоқда, марказдан Raiders стадионигача бўлган 3,6 миля йўл 4 дақиқа олади ва 6 доллар туради.