Дельта штаммининг хавфлироқ мутацияси пайдо бўлди

Кембриждаги Сенгер институти ходими Жеффри Баррет ва Лондон университет коллежининг мутахассиси Франсуа Баллоу коронавирус дельта штаммининг янги “авлоди” пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирдилар.

“AY.4.2 варианти яқинда дельтанинг генетик эволюциясини кузатган вирусологлар томонидан кашф этилган, бироқ у аллақачон Буюк Британиядаги инфекцияларнинг қарийб ўн фоизини ташкил қилиб улгурган” дейилади мақолада.

Олимларнинг фикрича, янги мутация аввалгисига қараганда 10-15 фоизга юқумлироқдир. Агар дастлабки маълумотлар тўғри бўлса, AY.4.2 бутун пандемия давомидаги энг юқумли коронавирус штаммига айланади.