Coursera бепул онлайн курслари

Coursera Free Online Courses 2022 дастури доирасида битиргандан кейин сертификат бериладиган онлайн таълим курслари тақдим этилмоқда. Агар сиз дунёнинг буюк ва энг нуфузли университетларидан онлайн тарзда таълим олишни хоҳласангиз, бу имконият айнан сиз учун. Coursera деярли 80 дан ортиқ бепул онлайн дарсларни таклиф қилади. Google ва Амазон каби халқаро компаниялар ҳам ушбу дастур доирасида ўз курсларни таклиф қилмоқдалар.

2012 йилда Стенфорд университети компьютер фанлари профессорлари Эндрю Нг ва Дафне Коллерлар томонидан асос солинган Coursera очиқ онлайн ўқитиш хизмати ва платформаси ҳисобланади. Coursera кўплаб университетлар ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Coursera бепул онлайн курслари тафсилотлари:

Институтлар: 200 дан ортиқ;

Платформа: Coursera;

Курс нархи: бепул (рақамли сертификат берилади);

Таълим тури: онлайн;

Ким учун: барча учун;

Сўнгги муддат: доимо очиқ.