CNN АҚШ ҳукумати веб-сайтларига ҳужум қилганларни айтди

CNNнинг айтишича, бир йил олдин SolarWindsга киберҳужум уюштирган хакерлар 2021 йилда АҚШ федерал веб-сайтларига қилинган янги ҳужумлар ортида турган бўлиши мумкин.

  “Бу гуруҳ ички ва ташқи сиёсат билан шуғулланадиган кўплаб давлат идоралари ва ташкилотларининг веб-сайтларига, шунингдек, ахборот технологиялари компанияларига зарар етказди”, – деб айтди телеканалга Mandiant киберхавфсизлик фирмаси бош муҳандиси Чарлз Кармакал.

Аммо Кармакал суҳбат қайси компаниялар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган, шунингдек, хакерлар бирон бир маълумотни ўғирлашга қодирми ёки йўқлигини ошкор қилмаган.

Бироқ, хабарда АҚШ томони Россияга алоқадор деб даъво қилаётган гуруҳнинг ҳаракатлари ҳақидами ёки умуман киберхавфсизлик ҳақида аниқлик киритилмаган.