БМТ Дубайни дунёдаги энг барқарор шаҳар деб эълон қилди

Дубайнинг ворис шаҳзодаси ва Ижроия мажлиси раиси Ҳамдан бен Муҳаммад бен Рашид ал-Мактум шаҳарга бу мақомни беришда яқиндан ёрдам берган халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашиб, уларга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Шайх Ҳамдан БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай ҳукмдори лавозимларини эгаллаб турган отаси Муҳаммад бен Рашиднинг стратегик сиёсати амирликда ривожланишнинг собит ва барқарор моделини қуриш ва амалга оширишда муҳим роль ўйнаганлигини таъкидлаб ўтди.

2021-йилнинг баҳорида года Дубай Urban Master Plan 2040 деб номланган Бош ривожланиш планини эълон қилди. Унга кўра, Дубай 2040-йили дунёнинг энг яхши шаҳрига айланиши керак. Амирликдаги жамоат пляжларининг майдони 40%га кенгаяди, умумий ҳудуднинг 60% эса яшил ҳудудга айланади.