Blue Origin ходимлари компания ракетасининг хавфсизлигига ишонмайдилар

Blue Origin компаниясининг ҳозирги ва собиқ ходимларининг кичик гуруҳи компаниянинг хавфсизлик сиёсатига бўлган муносабатини савол остига қўядиган мақола эълон қилдилар.

Хабарда айтилишича, компания ўз ракеталарида хавфсизлик маданиятига паст назар билан қарайди. Муаммолар шунчалик жиддийки, муаллифлар “Blue Origin” ракетасида парвоз қилишса, ўзларини хавфсиз ҳис қилмасликларини айтишади.

“Кўпчилигимиз бутун ҳаётимиз давомида коинотга бошқариладиган ракета учиришни ва унинг Ерга хавфсиз қўнишини кўришни орзу қилганмиз”, – деб ёзади ходимлар. “Аммо шу йилнинг июль ойида Жефф Безос коинотга учганида, биз унинг қувончига шерик бўлолмаганмиз. Аксинча, кўпчилигимиз парвозни безовталик ҳисси билан кузатиб турганмиз. Хатто баъзиларимиз жараённи кўришга тоқат қилолмаганмиз”.

Таъкидлаш жоизки, муаллифлар Blue Origin New Shephard ракетаси билан боғлиқ ҳеч қандай хавфсизлик муаммосини тилга олмаганлар. Бунинг ўрнига, улар корхонадаги меҳнат сиёсатини тавсифлайдилар. Бунда раҳбарият ходимлар сони ёки уларнинг иш ҳақларини юкламага мос равишда оширмасдан, уларга қўшимча ишлар юкланавергани айтилади.

“Blue Origin”га омад кулиб боқди, ҳозирча ҳеч нарса бўлмади” дея номаълум муҳандис мақолага ўз ҳиссасини қўшган. Кўплаб ходимлар Blue Origin ракетасида учмасликларини айтишган.