Bloomberg: АҚШда “яхшимас” ишларга сармоя киритиш учун фонд яратилган

Bloomberg агентлиги АҚШда спиртли ичимликлар, тамаки ва наша ишлаб чиқарувчилар, шунингдек казино эгалари акцияларига сармоя киритишга ихтисослашган инвестиция жамғармаси пайдо бўлишини аниқлади.

Бозор иштирокчиларининг кўпчилиги ўз обрўси ҳақида қайғуриб, экологик бўлмаган компаниялар ёки ахлоқсиз фаолият билан шуғулланадиган компаниялар акцияларини сотиб олишдан тийилсалар, баъзи инвесторлар тамаки, алкогол ва казино компанияларига сармоя киритишга тайёр.

АҚШнинг  Thematic Investments LLC сармоявий фирмаси инглиз тилидан таржима қилинганда “ёмон” деган маънони англатувчи B A D номли жамғарма тузди. Бу ном 3 сўздан олинган: Betting (ўйинларга пул тикиш),  Alcohol (алкогол) ва Drugs (гиёҳвандлик).

Мутахассисларнинг фикрича, янги фонд бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик тармоқларни бирлаштиргани билан ажралиб туради ва инвесторлар одатда “гуноҳ акциялар”га алоҳида сармоя киритишга мажбур бўлади.