Байден, Трамп даврида қисқартирилган “миллий ёдгорликлар”га ҳимоя мақомини қайтарди

АҚШ президенти Жо Байден Юта ва Ню-Англия соҳилидаги бир қанча ҳудудларнинг “миллий ёдгорликлар” – қўриқхоналар мақомини тиклади.

Доналд Трамп маъмурияти даврида тижорий мақсадларда балиқ овлаш ва фойдали қазилмаларни қидириш мақсадида қўриқланадиган ҳудудлар майдони ва ҳажми қисқартирилган эди.

Бундай мақомларнинг қайта тикланишини табиатни муҳофаза қилувчи ташкилотлар мамнуният билан кутиб олишди. Лекин, ташаббус ишлаб чиқарувчилар ва саноатчиларга жуда ҳам ёқиб тушганича йўқ.