Байден “Гавана синдроми” билан касалланган аскарларга ёрдам берадиган қонунни имзолади

Оқ уй жума куни АҚШ президенти Жо Байден “Гавана синдроми”дан азият чеккан ҳарбий ва ҳукумат амалдорларига ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонунни имзолаганини эълон қилди.

“Бугун мен Гавана қонунини имзоладим, чунки биз соғлиқни сақлаш соҳасида ғайритабиий ҳолатларга дуч келган АҚШ ҳукумат ходимларини қўллаб-қувватлаш учун қўлимиздан келганини қиламиз”, деди Байден. “Мен Конгрессга ушбу қонунни бир овоздан икки томонлама қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”.

У қўшимча қилди: “Қонун бутун дунёдаги соғлиқни сақлаш муаммосидан азият чекадиган барча давлат хизматчилари, разведка ходимлари, дипломатлар ва ҳарбий хизматчиларни қамраб олади”.

Байден бундай ҳодисаларга қарши курашиш унинг маъмуриятининг асосий устувор вазифаси эканлигини таъкидлаб, “Биз АҚШ ҳукуматининг барча ресурсларидан жабрланганларга биринчи даражали тиббий ёрдам кўрсатиш ва бу ҳодисаларни, шу жумладан, уларнинг сабаблари ва айбдорларини аниқлаш бўйича ишлаймиз”, деб таъкидлади.

АҚШ Конгресси ўтган йилнинг центабр ойи охирида “Гавана синдроми” бўлган америкалик давлат хизматчиларига тўловлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади ва унда чет элда ва АҚШда хизмат пайтида мияси шикастланган ҳукумат амалдорлари ва ҳарбийларга молиявий тўловлар бериш назарда тутилган.

“Гавана синдроми”нинг намоён бўлиши 2016 ва 2017 йилларда Кубадаги америкалик дипломатлар ўртасида, шунингдек 2018 йилда Хитойда, дипломатлар соғлиққа узоқ муддатли таъсир кўрсатадиган овоз эффектларига дуч келганларида қайд этилган. ОАВ маълумотларига кўра, “Гавана синдроми”га ўхшаш хасталик ҳолатлари АҚШнинг Африка ва Тожикистондаги вакилларида ҳам қайд этилган.