Байден: Америка Қўшма Штатлари дунёдаги иқтисодий устунлигини йўқотиши мумкин

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, агар унинг мамлакати, жумладан, инфратузилмасига катта миқдордаги сармоя киритмаса, дунёдаги иқтисодий устунлигини йўқотиши мумкин.

Байден Мичиган штатида мамлакат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклиф қилинган режаси ҳақида қилган нутқи пайтида шундай деган.

“Биз бурилиш нуқтасида турибмиз. Америка тарихида ҳар 40-80 йилда биз қайси йўналишга боришни танлашимиз керак бўлган пайтда ўзимизнинг бурилиш нуқтамизни топамиз”, деган у.

Байден АҚШнинг рақобати ва етакчилигини кучайтириш ва миллионлаб америкаликларнинг ҳаётини яхшилашда Конгресс муҳокама қилаётган инфратузилмани ривожлантириш ва қайта қуриш режалари муҳимлигини яна бир бор таъкидлади.

У, шунингдек, электромобилларга сармоя киритиш ва келажак аккумуляторларини заряд қилиш муҳимлигини таъкидлаб, бу янги жамиятлар яратиш ва америкаликлар учун юз минглаб иш имкониятларини тақдим этишини таъкидлади.