БАА 2050 йилгача “тоза-ноль” ташаббусини эълон қилади

БАА 2050 йилгача углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича стратегик ташаббусни эълон қилди.

Режага кўра келгуси ўттиз йилда тоза ва қайта тикланадиган энергия манбаларига 600 миллиард дирҳам сармоя киритилади.

Дубай вице-президенти ва ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рашиднинг айтишича, мамлакат “иқлим ўзгаришига қарши курашда ўзининг глобал ролини ўйнайди”. Унинг сўзларига кўра, БААдаги барча институтлар бир жамоа сифатида мақсад сари ҳаракатланишади.

Бирлашган Араб Амирликларининг “тоза-ноль” ташаббуси келаси ой Глазгода бўлиб ўтадиган Cop26 иқлим конференцияси олдидан мамлакат учун ўзига хос туртки бўлади.

Бу ташаббусни Абу-Даби энергетика бошқармаси раиси ҳам маъқуллади.

Лойиҳага кўра, атиги беш йил ичида Абу-Даби электр энергиясининг деярли 55 фоизини тоза манбалардан ишлаб чиқаради. Бу эса энергетика сектори билан боғлиқ ис гази чиқиндиларини икки бараварга камайтиради.