Австрия канцлери ўз лавозимидан кетишини эълон қилди

Австрия канцлери 35-ёшли  Себастьян Курц кеча 9-октябр шанба куни унга нисбатан бошланган тергов ҳаракатлари туфайли ўз лавозимидан кетишини маълум қилди. У мамлакат президенти Александер Ван дер Белленга Европа ва ташқи ишлар вазири Александер Шалленбергни вақтинчалик ҳукумат бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлашни таклиф қилди.

Курц ўзига нисбатан қўйилган коррупция бўйича айбловларни инкор этмоқда, аммо унинг мухолифлари бўлмиш “яшиллар” партияси Курцни мансабини суистеъмол этиш ва пора олишда айблашмоқда.

Канцлер махсус чақирилган матбуот коференциясида Австрия консерватив халқ партияси етакчиси сифатида қолишини ва парламентнинг қуйи палатаси бўлган Миллий мажлис депутати лавозимини эгаллашини маълум қилди.