АСEАН саммитига Мянма ҳарбий ҳукумати раҳбари таклиф қилинмайди

Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари шу ойда Мянмадан “сиёсатдан узоқ” бўлган вакилни минтақавий саммитга таклиф қиладилар. Бу билан улар мамлакатда сайланган фуқаролик ҳукуматига қарши тўнтаришга бошчилик қилган ҳарбий раҳбарга мисли кўрилмаган “мужда” юборадилар.

Шанба куни Сингапур Ташқи ишлар вазирлиги ҳарбий ҳукумат бошлиғи, генерал Мин Аун Хлаингни четлатиш “АСEАН учун қийин, аммо зарур қарор” эканлигини айтди.

Баёнотда, АСEАН раҳбарлари томонидан тўнтаришдан кейинги тартибсизликларни тугатиш учун апрель ойида келишилган беш банддан иборат режани амалга оширишда “етарли даражада илгарилаш” бўлмагани қайд этилган.

АСEАНнинг ҳозирги раиси Брунейнинг айтишича, 26-28 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитга Мянмадан сиёсий бўлмаган шахс таклиф қилинади.

Ҳозирча Генерал Мин ўрнига кимлар таклиф қилиниши айтилмаган.