Арзон айфон келаси йили сотувга чиқарилади

iPhone SE нинг ҳамёнбоп варианти 2022-йилнинг баҳорида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Mydrivers сайти хабар беради.  Гаджетнинг ташқи кўриниши ҳозирча сир, аммо унинг 6,1 дюймли экранга ва юзларни таниш системасига эга бўлиши маълум.

Янги смартфонда IP67 системасига биноан намлик ва чангдан сақланиш системаси ҳам бўлади. У 5-авлод мобил тўрларида ҳам ишлай олади янги A15 процессорига эга бўлади.