АҚШнинг Мемфис шаҳрида мактабда содир бўлган отишмада бир бола оғир тан жароҳати олди

Пайшанба куни АҚШ полицияси Теннесси штатининг Мемфис шаҳридаги мактабда содир бўлган отишмада вояга этмаган бола оғир яраланганини маълум қилди.

Мемфис полицияси ўз твиттерида эълон қилган баёнотида, ярадор оғир аҳволда шифохонага олиб кетилганини тасдиқлади, офицерлар «Каммингс» бошланғич мактаб биносида тинтув ўтказди, ўқувчилар ва ходимлар эвакуация қилинди.

Полиция бошқа жароҳатланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини, тергов ва гумонланувчини қидириш давом этаётганини, шунингдек, гумонланувчи вояга етмаган эканини ҳам маълум қилди.