АҚШ суди Байденнинг иммигрант оилаларни чиқариб юбориш сиёсатини қўллаб-қувватловчи қарор чиқарди

АҚШ федерал апелляция суди президент Жо Байден маъмуриятига АҚШга ноқонуний йўл билан келган муҳожирларнинг оилаларини чиқариб юбориш сиёсатини давом эттиришга рухсат берувчи қарор чиқарди.

Шуниси эътиборга лойиқки, 2020 йил март ойида собиқ президент Доналд Трамп даврида Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари коронавируснинг тарқалишини чеклаш тўғрисида фармон чиқариб, чегарани кесиб ўтган ноқонуний муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилган.

16 сентябрда федерал судя бу буйруқни оилаларга нисбатан қўллаш мумкин эмас, деган қарорга келди, лекин Байден маъмурияти апелляция берди.

Пайшанба кунги апелляция суди қароридан сўнг, АҚШ ҳукумати ҳозирча оилаларни чиқариб юбориши мумкин, айни пайтда бу иш бўйича юридик баҳслар давом этмоқда.