АҚШ ноябрь ойида ўз чегараларини эмланган саёҳатчилар учун очади

Сешанба куни Оқ Уйнинг юқори мартабали расмийси Қўшма Штатлар ноябрь ойининг бошидан бошлаб қуруқликдаги Мексика ва Канада билан чегараларини, дунёнинг қолган қисми билан ҳаво чегараларини Ковид-19га қарши эмланган саёҳатчилар учун очишини эълон қилди.

Расмий қуруқлик ва ҳаво чегаралари бир вақтнинг ўзида очилишини тасдиқлади.

Қуруқлик чегараларини очиш масаласига келганда, амалдор бу масала икки босқичда бўлишини айтиб, биринчиси муҳим бўлмаган саёҳатларга эмланиш шарт бўлишини маълум қилди.