АҚШ Эронни журналист Сепидеҳ Қулённи озод қилишга чақирди

Шанба куни АҚШ Давлат департаменти Эрон ҳукуматини журналист Сепиде Қулённи қўйиб юборишга чақирди.

“Биз Эрон ҳукуматидан Эрон қамоқхонасида ёмон муомала қилинганлиги ҳақида ёзгани учун ҳибсга олинган журналист Сепидеҳ Қулённи қўйиб юборишни талаб қиламиз”, – дейилади ТИВнинг Твиттер-даги баёнотида.

Давлат департаменти ўз баёнотида АҚШнинг бутун дунёда сўз эркинлигини қўллаб -қувватлашини тасдиқлади.

Журналист ва фаол Сепидеҳ Қулён жума куни ҳибсга олинди ва америкалик журналист Масиҳ Алинажод “Вашингтон Пост” газетасида чоп этилган мақоласида, ҳибсга олиш сабаби Сепидеҳ Қулённинг Бушеҳр қамоқхонасидаги аёллар бўлимининг шароитлари ҳақида ёзгани деди.

Алинажоднинг сўзларига кўра, Қулён твиттерда Бушеҳр қамоқхонасидаги аёллар бўлимини “унутилган дўзах” деб таърифлаган ва у бир қанча эронликлар ва фуқаролик жамияти фаолларининг реакциясини келтириб чиқарди.