Apple соғлиғингизни назорат қилиш учун AirPods тавсия қилади

The Wall Street Journal нашрининг ҳисоботига кўра, янги AirPods қулоқчинларига тана ҳарорати сенсорлари ўрнатилган бўлади. Сенсорлар фойдаланувчининг тана ҳолатини кузатиб боради. Шунингдек, минигарнитуралардан эшитиш функцияси заифлашган одамлар эшитиш воситаси сифатида фойдаланишлари мумкин.

Ҳисоботда бу функциялар AirPods нинг қайси модели бўлиши аниқланмаган. Эҳтимол, чипларнинг бир қисми учинчи авлод AirPods ларига ўрнатилиши мумкин. Янги авлод қулоқчинлари 18 октябрда тақдим этилиши кутилмоқда. Аммо, Apple барча янгиликларни келажак авлод гарнитуралари ва Про версиялар учун сақлаб қолиши ҳам мумкин.

Ҳозирги AirPods ларда атроф-муҳитдаги товушларини кучайтириш имконияти мавжуд, яъни қулоқчинлар ўзига хос эшитиш воситасига айланади. Ускуналарнинг янги авлодларида бу функция янада кучайтирилади.