Англия мактаб ўқувчилари орасида коронавирусга чалиниш яна кўпайди

Буюк Британиянинг Миллий статистика бошқармаси жума куни Англияда коронавирус инфекцияси мактаб ўқувчилари орасида кўпайганини маълум қилди.

Тахминан бир ой олдин Англияда мактаблар очилган ва баъзи эпидемиологлар болалар орасида юқумли касалликлар кўпайишидан қўрқишган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, тарқалиш даражаси ўрта мактаб ўқувчилари орасида 4,58 фоизни ташкил этди, демак, ҳар 25 ўқувчидан биттаси касаллика юқтирган.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон қишда коронавирус билан курашиш режасини ошкор қилди, бу 12 ёшдан ошган болаларни Ковид-19 вакцинаси билан эмлашни ўз ичига олади.