Зеленскийга Америкадан ёрдам кутмаслик айтилди

Fox News ўқувчилари Президент Владимир Зеленскийнинг Россия билан уруш бўлиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларидан сўнг, Украинани АҚШ ёрдамига таянмасликка чақиришди.

Зеленский, олдинроқ, Киевдаги форумда ҳарбий можаро эҳтимоли борлигини айтган эди. Бундан ташқари, у Москвани давлатлар ўртасидаги “душманлик” да айблаган.

Унинг сўзларига кўра, украиналикларнинг русларга бўлган муносабати “бузилган”.

Америкалик фойдаланувчилар Киевга, шубҳали ҳаракатлари туфайли АҚШ президенти Жо Байденнинг ёрдамига таянмасликни маслаҳат беришди.