Юрак учун энг зарарли маҳсулотлар

Юрак-қон томир касалликлари инсонларни кўп ҳолатда ҳаётдан олиб кетувчи сабабга айланади. Ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан бўлган миллионлаб одамлар юрак касалликлари ва унинг оқибатлари натижасида оламдан ўтадилар. Бу каби ҳасталикларга мойиллик ирсий ҳам бўлиши мумкин, аммо кўп ҳолатларда нотўғри турмуш тарзи, айниқса зарарли таомнома маҳсулотлари ҳам ана шундай аянчли оқибатларга олиб келади.

Шакар

Шакар деярли ҳар бир маҳсулот таркибида мавжуд бўлиб, юрак учун жуда ҳавфлидир. Мутахассислар кунига 20-30 гр дан ортиқ шакар истеъмол қилмасликни тавсия этадилар.

Ширинлик ва пишириқлар

Пишириқлар таркибида кўп миқдорда шакар ва тўйинган ёғ бўлади. Ушбу маҳсулотлар ҳеч қандай озуқавий ҳусусиятига эга эмас. Фақатгина холестерин миқдорини оширади холос.

Газланган ичимликлар

Уларнинг асосий хавфи таркибидаги шакар эмас, шакарнинг суюқ кўринишдадир. Шакарли сувлар инсулин миқдорини ўзгартириб юборади, бу эса ортиқча вазн ва бутун бошли метоболик бузилишларнинг асосий сабабчисига айланади.

Ёғсизлантирилган маҳсулотлар

Ёғсизлантирилган маҳсулотлар бир қарашда фойдалидек туюлиши мумкин, аммо кўп ҳолларда таркибида ёғ бўлган нарсалар ҳам айнан шундай ном билан сотувга қўйилади. Шу боисдан маҳсулотларни харид қилишдан аввал уларнинг таркибини ўрганиб чиқинг.

Маргарин

Маргарин – тўйинган ёғнинг кони бўлган маҳсулотлардан бири. У организмдаги яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқаради.

Оқ нон

Нонни меъёрида тановул қилган яхши. Аммо оқ нондан воз кечиб, қорасига ўтганингиз маъқулроқдир. У ишлов берилган углеводлар кони саналади, унинг таркибида клетчатка ҳам, фойдали моддалар ҳам мавжуд эмас. Оқ нонни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш қондаги глюкоза миқдорини туширади ва қон томир касалликлари хавфини кучайтириб юборади.

Сотувдаги йогуртлар

Сотувдаги йогуртлар сунъий қўшимчалар ва зарарли моддалар билан биргаликда ишлаб чиқарилади. Шу сабабли йогурт истеъмол қилишни истаган пайтингизда уни уй шароитида тайёрлашга ҳаракат қилинг.