ЮНEСКО: Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етди

Ташкилотнинг маълумот беришича, Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 2021 йилда 99,99 фоизгага етган.

Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида аҳоли сонининг тез ўсишига қарамай, мактабгача таълим муассасалари сонини тўрт баробарга ошириш ва мактабгача таълим-тарбияни қамраб олиш даражасининг 2017 йилдаги 24 фоиздан 2021 йилда 62 фоизгача кенгайтирилди.

Ўзбекистон ҳукумати ЮНEСКО тавсиясига амал қилган ҳолда, охирги уч йил ичида олий таълим муассасалари сонини икки баробарга ошириш ва 2021 йилда олий ўқув юртларига ўқишга жалб қилишни 28 фоизга етказиш бўйича амалий чоралар кўрди ва бу мақсадга эришди. Шу билан бирга, мамлакат 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 60 фоизга етказишни режалаштирмоқда.