“Йил дипломати” республика кўрик-танлови учун аризаларни қабул қилиш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, шунингдек хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида ишловчи дипломатик мартабага эга ходимлар ўртасида “Йил дипломати” республика кўрик-танлови ўтказилади.

Танловда иштирок етиш учун жорий йилнинг 30 октабр кунига қадар  foreign@senat.uz электрон почтасига ариза юбориш лозим. Aризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

– мотивация хати;

– соҳада амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида ҳисобот;

– малака ошириш, чет тилларини билиш ва бошқа сертификатлар.

Кўрик-танлов натижалари (ғолиблари) 2021 йил 25 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати веб-сайтида эълон қилинади.

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

– “Йил дипломати” (1, 2, 3-ўринлар);

– “Йил дипломатик ваколатхонаси” (1, 2, 3-ўринлар).

Батафсил маълумот кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.