Хоразмда 3 киши заҳарли газ туфайли ҳалок бўлди

Хоразм вилоят прокуратураси томонидан, ижтимоий тармоқнинг
“Youtube” канали орқали “Урганч туманида бир кунда 3 та жасад чиққанлиги” ҳақида видео мурожаат қилишганлиги ҳолати ўрганилди.
2021 йил 27 август куни соат 17:20 ларда вилоят ИИБнинг “102 CАLL CENTR” маркази оператори Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласида номаълум уч нафар фуқаро канализация қувури ичига тушиб кетиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Аниқланишича, фуқаролар Х.Шукуруллоев, О.Курбанов ва Ш.Курбановлар Урганч тумани, Чоткўпир қишлоғи, “Орзу” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушишганида, камера ичида тўпланиб қолган заҳарли газдан заҳарланиб, ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Урганч тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 27.08.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари иш юритувига ўтказилиб, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.