Хива шаҳри “Туркий дунё маданий пойтахти” деб эълон қилинди

“Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми доирасида Хива шаҳридаги Ичан-Қалъа музей-қўриқхонасида ҳамда Нуруллабой мажмуасида “Хива – туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилинишига бағишланган маданий концерт дастури ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов иштирок этиб, мазкур тадбирга ташриф буюрган хорижий ташкилотлар вакилларини самимий қутлади.

Шундан сўнг, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Габриэлла Рамос ҳамда “ТУРКСОЙ” халқаро ташкилоти директори ўринбосари Билол Чакижи, маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетовга Хива шаҳрининг “Туркий дунё маданият пойтахти” деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги сертификатни тантанали равишда топширди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг “ТУРКСОЙ”га аъзо бўлиши юртимизнинг бой маданий меросини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.