Хитой ҳукумати болаларга ТикТок ни тақиқлади

ТикТок хизматига эгалик қилувчи ByteDance компанияси ўз фойдаланувчиларига платформада янги қоидалар жорий этилиши ҳақида маълум қилди.

Бундан буён 14 ёшдан кичик фойдаланувчиларга иловадан кунига 40 дақиқадан кўпроқ фойдаланиш тақиқланади.

Энди ҳақиқий исмлари билан тармоққа кирган фойдаланувчилар учун янги “ёшлар” режими амал қилади. Хизматдан фойдаланиш мумкин бўлган муддатдан ташқари, кечки соат 10 дан эрталабки 6 гача ТикТок ка кириш ҳам тақиқланади.

Охир-оқибатда, бу чоралар вояга етмаганларни ҳимоя қилиш учун Интернет устидан назоратни кучайтириш стратегиясининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.