Windows 11 нинг чиқиш санаси маълум бўлди

Windows 11 расман 5 октябрда чиқарилади.

Windows нинг сўнгги версияси қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Янги дизайн ва овозлар;
  • Кўп вазифаларни бажариш учун такомиллаштирилган дизайн;
  • Microsoft Team чати яхшиланган ва вазифалар панелига бириктирилган;
  • Янгича виджетлар;
  • DirectХ 12 Ultimate, DirectStorage ва Auto HDR ни қўллаб-қувватлаш;
  • Янги Microsoft Store;
  • Турли бошқа техник янгиланишлар.

Windows нинг олдинги версиялар сингари, ушбу операцион тизим ҳам босқичма-босқич чиқарилади. Microsoft 2022 йилнинг ўрталарига қадар Windows 11 билан ишлайдиган қурилмалар сонини кенгайтирмоқчи. Октябрда чиқариладиган Windows 11 Андроид иловаларини қўллаб-қувватламайди. Эҳтимол, бу функция келгуси йилда қўшилиши мумкин.

Windows 11 ни ўрнатиш учун асосий талаблар:

  • 64 Гб хотира;
  • 4 Гб тезкор хотира;
  • 64 битли, 2 ядроли процессор;
  • UEFI, Secure Boot тизим дастурий таъминоти;
  • Ишончли платформа модули (TPM – Trusted Platform Module) 2.0 версияси;
  • DirectX 12 га мос келадиган график карта;
  • 9 дюмли, 720p пикселлар сонига эга дисплей;
  • Интернет алоқаси.