Вашингтондаги отишмада 5 киши яраланган

АҚШ оммавий ахборот воситалари сешанба куни эрталаб Вашингтон жануби-ғарбида содир бўлган отишмада 5 киши жароҳат олгани ҳақида хабар тарқатди.

Полиция жароҳатланганлар орасида 13 ёшли бола борлигини маълум қилган.

Ҳодиса оқибатида уч киши касалхонага ётқизилган, яна икки киши даволаниш учун шифохонага ўзлари борган.

Полиция ҳали ҳам воқеа содир бўлган вазиятни ўрганмоқда ва гумонланувчиларни қидирмоқда.