Вашингтон баъзи афғон қочоқларини Косовога жўнатмоқчи

АҚШ расмийси Қўшма Штатлар дастлабки текширув жараёнидан ўтмаган эвакуация қилинганларни Косовога жўнатмоқчи эканини тасдиқлади. Косово уларни бир йилга жойлаштиришга розилик берди.

Агентликнинг таъкидлашича, АҚШнинг афғон қочоқлари учун учинчи мамлакатда узоқ муддатли қолиш режаси шаффофлик ва қонуний юрисдиксиянинг ноаниқлигидан шикоят қилаётган қочоқлар тарафдорларининг эътирозларига дуч келиши мумкин.

Бошқа АҚШ расмийлари иши шубҳа туғдириши мумкин бўлган афғонларнинг кўпчилиги ёки ҳаммаси қўшимча текширувдан ўтишини кутишларини айтишди.

АҚШ расмийлари эвакуация қилинганларни жойлаштириш учун Косово пойтахти яқинидаги АҚШ армияси фойдаланадиган Camp Bondsteel базасидан фойдаланиш мумкинлигини айтишди.