Улуғбек динозаври Қизилқумда яшаган

Буюк Британиянинг Royal Society Open Science журналида эълон қилинган мақолада хабар берилишича, ўзбек ва япон олимлари мамлакатимиз ҳудудида улкан динозаврларнинг ҳозиргача номаълум тури яшаганини аниқлашган.

Мазкур динозаврнинг катталиги автобусдек бўлиб, 15 сантиметрли тишлари бўлган. У тахминан бўр даврида, 90 миллион йил аввал яшаган ва тироннозаврларнинг аждоди ҳисобланади.

Буюк астроном олим Улуғбек шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган мазкур динозавр икки орқа оёғида юрган. Катталиги 1 тоннадан ошиқ бўлиб, узунлиги 8 метр бўлган.

Динозавр 1080-йилларда Қизилқумда топилган тишлари ва суяк қолдиқлари ёрдамида идентификация қилинди.