Трамп: Мен боксда Байденни бир неча сония ичида йиқитаман

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп, агар у бокс рингида жанг қилиш имконига эга бўлса, ҳозирги президент Жо Байденни бир неча сония ичида ерга йиқитишини тасдиқлади.

Трампдан: “Агар сиз шанба куни кечқурун кимнидир муштлашингиз керак бўлса, у ким ва бу қандай бўлар эди?” – деб сўрашди. У жавоб берди: “Ўйлайманки, мен учун энг осон жанг бўлади. Жо Байден билан, чунки у жуда тез йиқилади”.

У қўшимча қилиб: “Агар у шундай қилса, катта муаммоларга дуч келади, менимча, Байден жангнинг биринчи сонияларида йиқилиб тушади”.

Трампнинг ўз ворисини масхара қилиши матбуот анжуманида ҳозир бўлганлар томонидан кулги ва қарсаклар билан кутиб олинди.

Трампнинг сўзлари оғир вазн тоифасида собиқ америкалик чемпион Эвандер Холифилд ва бразилиялик Витор Белфорт ўртасидаги бокс жанги олдидан айтилган.