Тошкент шахри Миробод тумани 64 ва 247-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчиларнинг касалланиши юзасидан маълумот

Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан ҳамкорликда Тошкент шахри Миробод тумани 64 ва 247-сонли мактабгача таълим ташкилотларидаги тарбияланувчиларнинг ҳолатини ўрганиб чиқиб қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг 26 август куни 64-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 6 нафар тарбияланувчиси ва 247 -сонли мактабгача таълим муассасасининг 2 нафар тарбияланувчиси ўткир ичак инфекцияси белгилари билан касалхонага ётқизилди.

2021 йил 27 августда Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, Миробод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, шунингдек, Миробод вилояти тиббиёт бирлашмасининг шифокорлари томонидан мактабгача таълим ташкилотларда ошхоналарнинг ҳолати, ошпазлар, ҳамшираларнинг фаолияти ўрганилди ва тарбияланувчиларниниг кўриги ташкил этилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан кунлик синамалар ва болаларнинг охирги уч кун давомида истеъмол қилган таомларидан барча озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, лабораторияга юборилди.

2021 йил 31-август кунига тарбияланувчиларнинг аҳволи нормал ҳолатга қайтди ва улар уйларига чиқарилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари ва лаборатория жавоблари асосида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.