Темир йўлларнинг инспектор – дрони

Staaker деб номланган ушбу дрон темир йўлларни текширади ва агар поезд яқинлашса, учиб “қочиб қолади”.

Норвегиянинг Nordic Unmanned компаниясига тегишли бўлган учувчисиз бошқариладиган аппарат ёнилғи камераси билан жиҳозланган тўртта моторли темир ғилдираклар тўпламига эга мультикоптер (вертолёт схемаси бўйича қурилган, уч ёки ундан ортиқ роторли учиш аппарати) ҳисобланади. Дрон метал “оёқлари” дан фойдаланиб, темир йўл бўйлаб соатига ўртача 20 км тезликда ҳаракатланади.

Текширув жараёнда Staaker камералар ва бошқа сенсорлар ёрдамида рельсларни назоратдан ўтказади, зарурат бўлса, поезднинг бурилишларига хизмат қилувчи ўқларни мойлайди. Агар дрон темир йўлда қатнов келаётганини “сезиб қолса” поездлар ўтиб, ҳаракат тўхтагунича рельслардан автоном тарзда учиб кетади.