ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси Полшадан олиб келинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13-сентябр куни юртимизга Полшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

17 мартда 660 000 доза;

16 июнда 50 000 доза;

14 августда 276 480 доза;

11 сентябрда 356 000 доза келтирилганди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 254 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
1 594 480 дозаси AstraZeneca,

18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

460 000 дозаси “Sputnik V”,

3 000 060 дозаси Moderna,

1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.