Смарт суюқ-ойна

Суюқ ақлли ойналар хоналар ҳароратини кундузи иссиқдан, кечаси эса совуқдан асрайди.

Ақлли суюқ ойна, деразаларнинг ички бўшлиғини тўлдирувчи гел тарзида ишлайди. У ҳарорат таъсирида шаффофлигини ўзгартиради.

Кун давомида шиша оқариб, Қуёш энергиясини ўзида “жамлайди”. Кечга яқин панель совийди, тўпланган иссиқлик хонани иситишга сарфланади ва дераза шаффоф ҳолатга келади.

Ақлли дераза панеллари анъанавий деразаларга қараганда бинони иситиш, вентиляция ва совутиш учун сарфланадиган энергия сарф-ҳаражатларини 45 фоизга камайтиради.