Саудия Арабистонида мактаблар ичида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди

Саудия Арабистони Таълим вазирлиги мактаб ичида смартфонлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, мактаб маъмурияти мобил телефонни олиб келиш тақиқини айрим ҳолатларда истисно қилиши мумкин.

Вазирлик барча таълим ходимларига, ўқувчиларга, уларнинг ота -оналарига ва бошқаларга мактаб ва таълим муассасаларида умуман суратга тушиш тақиқланганлигини тасдиқлади.

Таълим вазирлиги ўқувчилар янги ўқув йилига тайёр бўлгунларича вақтинчалик чора сифатида ўқув йилининг биринчи ҳафтасида мактабга смартфон олиб киришга рухсат беришга қарор қилди.