Самарқанддаги уйларнинг бирига Қизил китобга киритилган ҳайвон кириб олди

Самарқанд шаҳри Иштихон туманида яшовчи М.Абдуллаев ўз уйида катта эчкиэмарни кўриб қолади.

Абдуллаев тезлик билан Экология ва атроф-муҳитни қўриқлаш қўмитасининг маҳаллий бўлимига хабар беради. Етиб келган мутахассислар эчкиэмарнинг Қизил Китобга киритилган ноёб турга оид эканлигини аниқлашган. Унинг узунлиги эса 1 метр бўлиб чиққан.

Ветеринар кўригидан ўтказилган жонивор керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Иштихон туманидаги Хўжақўрғон чўл ҳудудига қўйиб юборилган.