Россия ҳукумати очиқ эшиклар грант дастури

Россия ҳукуматининг 2022 ўқув йили халқаро очиқ эшиклар грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Грант дастури Россия Фан ва Таълим вазирлиги томонидан 2918 йилда ташкил этилган.

Россия ҳукумати очиқ эшиклар грант дастури тафсилотлари:

Илмий даража: магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Россия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 10 декабр.