Россия G7 йиғилишида иштирок этиш масаласини муҳокама қилганини рад этмоқда

Россия Афғонистон бўйича G7 вазирларининг онлайн йиғилишида қатнашиш масаласини муҳокама қилганини рад этди, деб хабар беради Interfax янгиликлар агентлиги Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захаровага таяниб.

“Катта еттилик” (G7) аъзоларидан бўлмасликларига қарамай, учрашувда Хитой ва Россия иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Nikkei якшанба куни Япония ташқи ишлар вазири Тошимитсу Мотегининг NHK телеканалида берган изоҳларига асосланиб.

“Бизга икки кун олдин Берлин ва Париждан баъзи учрашувлар тўғрисида сигналлар келди, лекин G7 ҳақида ҳеч нарса дейилмаган”, – дея Захарованинг сўзларини келтирмоқда Interfax.