Путин Европа Иттифоқини дискриминацияда айблади

Кремль баёнотида хабар берилишича, Россия президенти Владимир Путин Европа кенгаши президенти Чарлз Мишелга Европа Иттифоқи Қрим аҳолисига нисбатан камситишни давом эттираётганини айтди.

Россия Қримни 2014 йилда ўзига қўшиб олганидан бери Ғарб санкциялари остида қолган. Ғарб ва дунёнинг қолган кўплаб давлатлари бу ҳудудни Украинага тегишли деб биладилар. Киев яриморолни қайтариб олиш ниятида.

“Европа Иттифоқи ярим орол аҳолисига нисбатан камситувчи сиёсатни давом эттираётганига эътибор қаратилди”, – деди Путин ва Мишел ўртасидаги телефон мулоқоти давомида. Россия президенти бу борада бошқа тафсилотларни келтирмаган.