Польшада Афғонистонлик муҳожирлар қўзиқориндан заҳарланди

Польша прокуратураси ва полицияси Кобулдан эвакуация қилинган қочоқларнинг қўзиқориндан заҳарланиш ишини тергов қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ота-она ва 4 боладан иборат оила мажбурий карантинни ўтказаётган марказ яқинидаги ўрмондан қўзиқорин топиб олиб ейишган. 5 яшар бола ҳалок бўлган.

Унинг 6 яшар акасига жигар трансплантацияси амалга оширилганлигига қарамай, шифокорлар унинг тузалиб кетиши борасида умид йўқ дейишяпти. Болаларнинг 17 яшар опаси эса соғайиб кетди.

Мазкур оиланинг бошлиғи Польшага Британияликларга ёрдам бергани учун оиласи билан келган эди.