Питсбургдаги отишмада бир киши ҳалок бўлди

Пенсилвания штатининг Питсбург шаҳрида содир бўлган отишмада камида битта ўсмир ҳалок бўлди, яна бири оғир жароҳат олди, деб хабар беради ABC News.

Ҳуқуқ -тартибот идоралари ходимларининг маълум қилишича, бахтсиз ҳодиса ўйин парки олдида чипталар сотиб олиш учун навбатда турган икки ўсмирнинг жанжалидан кейин содир бўлган.

Отишмада икки йигит яраланган, улардан бири шифохонага келганидан кўп ўтмай олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Полиция ҳозирда жиноятчини қидираётганини айтди.