Папа таълим орқали фундаментализмга қарши туришга чақирди

Папа Френсис Италиянинг Болоня шаҳрида бўлиб ўтган Динлар форумида “G20” вакилларини таълим ва савод орқали фундаментализм ва экстремизмга қарши туришга чақирди.

Унинг таъкидлашича, диний раҳбарлар ҳақиқатга хизмат қилишлари керак ва ёмонлик ўз эътиқодлари тарафдорлари томонидан содир этилган тақдирда ҳам уларни қоралашлари керак.

Болония динлараро форуми 12 – 14 cентябрь кунлари бўлиб ўтади.