Папа Френсис Европа мамлакатларига афғонлар масаласида мурожаат қилди

Папа Френсис якшанба куни Европа мамлакатларини янги ҳаёт излаётган афғон қочқинларини қабул қилишга чақирди.

Римдаги Афлиё Пётр майдонида ҳар ҳафта ўтказилган мавъизада, Папа Френсис Афғонистондан кўчирилганларга ёрдам ва ҳимоя кўрсатишга чақирди.

У: “Умид қиламанки, афғон ёшлари инсон тараққиёти учун зарур бўлган маълумотни олишади, ўз ватанларида ёки бошқа мамлакатларга кўчиб ўтишни кутаётганлар ёки мамлакатларга келганлар уларни қабул қилганлар, қўшнилари билан қадр-қиммат, тинчлик ва биродарлик билан яшаш имкониятига эга бўладилар”, деб умид билдирган.