Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, яқин кунларда Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилмоқда

Ҳозирда юртимизда 4 турдаги: ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V, Moderna вакциналаридан эмлаш жараёнларида фойдаланиб келинмоқда. 
Pfizer/BioNTech вакцинаси ўзбекистонликлар эмланадиган 5-вакцина бўлади.