Ўзбекистонда «Яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш бўйича таклифлар қабул қилинмоқда

Ўзбекистон Экология қўмитаси фуқаролардан ҳар бир ҳудудда «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш, иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда кўчатлар экиш бўйича таклифларини юборишларини сўради. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида «яшил майдонлар» ва жамоат паркларини ташкил этиш борасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди.