Ўзбекистон уран ишлаб чиқариш бўйича бешинчи ўринда

Уран қазиб олиш усуллари ўзгарди. 1990 йилда жаҳон уран заҳирасининг 55 фоизи ер ости конларидан олинган бўлса, 1999 йилга келиб бу кўрсаткич 33 фоизга камайган.

Жаҳон ядро ассоциацияси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йил охирида табиий уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтингида бешинчи ўринни сақлаб қолди.

Ассосиация ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 2019 йилда бўлгани каби 3,5 минг тонна уран қазиб олинган (2018 йилда 3,4 минг тонна). Kitco нашри мамлакатда ишлаб чиқарилган ишлатилмаётган хом ашё чет элга экспорт қилинишини таъкидлайди.

Табиий уран қазиб олиш бўйича биринчи ўринни Қозоғистон эгаллади (19,48 минг тонна). Бу дунёдаги барча уран етказиб берилишининг 41 фоизини ташкил қилади. Кейинги ўринларни мос равишда Австралия (6,2 минг тонна – 13 фоиз), Намибия (5,4 минг тонна), Канада (3,8 минг тонна) давлатлари эгаллаган.

Табиий ураннинг жаҳон заҳиралари дунё бўйлаб 6,14 миллион тонна деб баҳоланади. Шундан 28 фоиз уран Австралияда, 15 фоиз Қозоғистонда ва 9 фоиз Канадада жойлашган.

132 минг тонна захирага эга бўлган Ўзбекистон (жаҳон захирасининг 2 фоиз) дунё давлатлари ўртасида 11-ўринни эгаллайди.