Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади

Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар йўлга қўйилади. Ўқувчининг ўзи ёки оила аъзолари коронавирусга чалинган бўлса ёки мактаб ўқитувчилари орасида инфекция аниқланган бўлсагина, масофавий (онлайн) тарзда ўқув жараёнлари олиб борилади.

 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланади. Вақтинча ёпилган мактаблар учун теледарслар ҳам йўлга қўйилади, дея маълум қилдиХалқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, фақат қуйидаги ҳолатлар болани вақтинча таълим жараёнига масофадан жалб этилишига сабаб бўлиши мумкин:

  • ўзи ёки оила аъзоларидан бири COVID-19 бўлиб вақтинча даволанишда бўлган ўқувчилар учун;
  • ўқув йили давомида ўқитувчи ёки ўқувчилар орасида коронавирус аниқланиб, вақтинчалик карантинга олинган синф ёки мактаблар учун.

Шунингдек, вақтинча бошқа жойда ўқишни давом эттириш имконияти бўлмаган мактабларнинг ўқувчилари онлайн таълим олишлари мумкин.

Бундай ўқувчилар учун параллель равишда дарслар МТРК телеканаллари орқали «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериб борилади, дейилади хабарда.